Роналду Надалга ўхшайди — Мората Криштиану ҳақида гапирди

Спорт 1524
image

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Goal.com” интернет нашрига интервью берди. Унда испаниялик футболчи жамоадаги келажаги, қайси клубда тўп суришни хоҳлаши ҳамда Криштиану Роналду ҳақида сўз юритди.

“Аввало “Ювентус” ҳақида гапирмоқчиман. Бу — қадриятлар жамланган клуб. Мен Туринда бахтлиман. Жамоадошларим билан ҳар доим яхши муносабатда бўлганман, бундан кейин ҳам шундай бўлади. 

“Атлетико”? Ҳа, Мадрид ҳам менга ёқади. Агар менга “ўзинг тўп суришни хоҳлайдиган исталган 2 клубни танла”, дейишса, мен ўйланмасдан “Ювентус” ва “Атлетико”ни танлаган бўлардим. Сабаби, мен бу ерларда ўзимни яхши ҳис қиламан. Иккисидан қай бирида мени кўпроқ хоҳлашса, мен шу ерда қолишни маъқул кўраман”, дейди у.

Мората, шунингдек, Криштиану Роналду ҳақида ҳам фикр билдирди. 

“У шубҳасиз дунёдаги энг кучли футболчи, Роналдунинг ўйинига қойил қолмай иложингиз йўқ. Унинг асаблари ўта мустаҳкам, шунинг учун у Надалга ўхшайди. У шахсий натижа учун эмас, жамоа ғалабаси учун ишлайди, қўлидан келган барчасини қилади. Тинимсиз меҳнат уни шу даражага етказган. Бундан буёғига ҳам у билан тўп суришни хоҳлардим. Бу мавсум ҳам Туринда қоламан, қолганини эса вақт кўрсатади”, дейди Мората.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Мората айни дам “Ювентус”да ижара асосида тўп сурмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг “Атлетико”сига тегишли.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 2.9
t
×