Роналду мухлисларга ваъда берди
Спорт
−
15 Ноябрь 2021
8488Кеча, 14 ноябрь куни Португалия терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари доирасидаги Сербияга қарши учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Криштиану Роналду бир неча кун олдин Instagram’да пост қўйиб, унда якшанба куни Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланмасига эга чиқишини нишонлаши ҳақида ёзган эди. Муваффақиятсизлик...
Энди португаллар баҳорда Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун плей-офф босқичида кураш олиб боради.
“Баъзида энг айланма йўллар энг керакли натижаларга олиб келади. Бу қийин, аммо бу бизни синдира олмайди”, деб ёзди Роналду Instagram’да.
Шунингдек, Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқишига ваъда берди.
“Йўқ, Португалия Қатарга боради”, деб қўшимча қилади Роналду.
Маълумот ўрнида, кечаги мағлубиятдан сўнг, Португалия ҳисобидаги очколар сони 17 талигича қолди. Сербия эса 20 очко билан ЖЧ-2022 йўлланмасига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабрига қадар бўлиб ўтади.
Жамшидбек Маҳмудов
LiveБарчаси