Роналду Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди

Спорт 6109
image

"Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди.

“Лионель билан муносабатларимиз яхши. Футболчи сифатида биз 16 йил рақобатлашиб келдик, тасаввур қилинг, 16 йил. Мен унинг дўсти эмасман, биз гўё жамоадошлардекмиз”, дейди Роналду журналист Пирс Морганга берган интервьюсида.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида португалиялик 10 та учрашувда иштирок этди ва 1 та гол урди. Мессин эса Лига 1да 7 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Қатарда Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади. Месси ва Роналду фаолиятлари давомида бешинчи марта мундиал баҳсларида иштирок этишади.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×