Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи

Спорт 26582
image

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаса, жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Sport Express” нашри хабар бермоқда.  

Хабарга кўра, 36 ёшли португалиялик жамоанинг Премьер лигадаги сўнгги натижаларидан қониқмаяпти. Агар, “қизил иблислар” Европа чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқмаса, катта эҳтимол билан у Манчестердан кетади. Чунки португалиялик Европа лигасида ўйнашни истамаяпти. 

АПЛнинг 11-туридан кейин “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси йўлланмасини берувчи ўринда жойлашган жамоадан  5 очко ортда қолмоқда. Сульшер шогирдлари ҳисобида 17 очко мавжуд ва улар турнир жадвалида 6-поғонани эгаллаган.

Жорий мавсумда Роналду 12 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйган.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2055
Рейтинг: 2.9
t
×