Роналду “Манчестер Юнайтед”да нега 7-рақамда тўп суришига ойдинлик киритди

Спорт 1945
image

МЮ марказий ҳужумчиси Криштиану Роналду нима учун “манкунианликлар” сафида 7-рақамда ўйнашини маълум қилди.

“Кўпчилик “Манчестер Юнайтед”да бу рақам афсонавий эканлигини билади. “Қизил иблислар” билан биринчи марта шартнома имзолаганимда, “Олд Траффорд”нинг тўлганини кўриб жуда  ҳаяжонлангандим. Манчестерда талабчан мухлислар бор. Мен бу рақамнинг жамоадаги тарихини билардим, аммо 7-рақамнинг маъсулияти катта бўлсада ўзимни ҳотиржам тутдим. Мураббий мени бу рақамда ўйнаб кета олишимга ишонган эди”, дея 37 ёшли ҳужумчининг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида португалиялик футболчи 9 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Айни вақтда "Transfermarkt" портали 37 футболчининг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×