Роналду “Ливерпуль” мухлисларига миннатдорлик билдирди

Спорт 7607
image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ливерпуль” мухлисларига янги туғилган ўғлининг ўлими муносабати билан уни қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирди. 

АПЛ 30-тур учрашувининг еттинчи дақиқасида “Энфилд”даги мухлислар Роналдуни олқишлар билан қўллаб-қувватлашди. “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳам четда турмади ва мухлислар билан бирга олқишлади. Криштианунинг ўзи оиладаги йўқотиш сабаб ўйинни ўтказиб юборди.

“Бир дунё… Битта спорт… Битта катта оила… Раҳмат Энфилд. Мен ва менинг оилам бу ҳурмат ва ҳамдардлик ишорасини ҳеч қачон унутмаймиз”, деб ёзган Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, 30-тур учрашуви "Ливерпуль"нинг йирик 4-0 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланганди. “Ливерпуль” 76 очко жамғариб, 2021/2022-йилги мавсумда Англия Премьер лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Манчестер Юнайтед” 54 очко жамғарган ҳолда, олтинчи ўринни банд этиб турибди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 263
Рейтинг: 3
t
×