Роналду келаси мавсум қаерда ўйнаши бўйича қарорга келган – манба

Спорт

image

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду келаси мавсумда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 37 ёшли ҳужумчи жамоасини ўзгартириш ниятида эмас ва жорий йилнинг июль ойида “Юнайтед” билан мавсумолди машғулотларни бошлайди.

Аввалроқ, португалиялик футболчи “Манчестер Юнайтед”нинг жорий трансфер бозорида ҳалигача ҳеч кимни сотиб олмаганидан норози ва шу сабабдан кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг