Роналду катта миқдорда пул йўқотиши мумкин

Спорт

image

Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду ҳомийсидан айрилиши мумкин. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳужумчи Nike компанияси билан шартнома мажбуриятларини унутиб қўйган. 38 ёшли футболчи Nike билан 10 йиллик шартномага эга. 

Гап шундаки, португалиялик футболчи “Ал-Наср”нинг “Сельта Виго” билан ўртоқлик учрашувида майдонга Америка компаниясининг асосий рақобатчиси бўлган Германиянинг Adidas брендига тегишли X Pro ҳимоя воситаларида чиққан.

“Криштиану Роналду Америка компанияси билан 147 миллион фунт стерлинг (салкам 190 миллион доллар) бўлган шартномага қарамай, у Adidas маҳсулотлари билан майдонга чиқди. У, шунингдек, Nike компаниясининг асосий спортчиларидан бири бўлиб, бренд бутсаларини тарғиб қилувчи бир нечта телевизион реклама роликларида суратга тушган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду энди Европага қайтмаслигини маълум қилганди. У Англия чемпионатидан ташқари бошқа топ-5 чемпионатлари анча кучсизланганини айтиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг