Роналду Италияда ҳам тенгсиз

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналду Италия чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

Роналду ушбу чемпионатда 30 ўйинда иштирок этиб, 21 та гол киритган ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Роналду “Ювентус”га 2018 йилнинг июлида Мадриднинг “Реал” клубидан 100 млн евро эвазига ўтган эди. 34 ёшли португал беш карра Чемпионлар лигаси ғолиби ва шунча маротаба “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади.  Роналду Испания, Англия ва Италия чемпионлигини қўлга киритган рекордчи ҳам ҳисобланади. 

Португалиялик форвард  Клублар ўртасидаги жаҳон  чемпиони ва УЕФА Супекубоги соҳиби бўлган. Шу билан бирга, Роналду 2016 йилда терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган ва термада 156 учрашув ўтказиб, 85 голга муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг