Роналду фаолиятини қаерда якунлашини айтди
Спорт
−
18 Март
26026“Ал-Наср” клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини Португалияда якунламоқчи. Бу ҳақда футболчи TCR нашрига берган интервьюсида айтди.
“Мен фаолиятимни “Спортинг”да тугатаман. “Спортинг”да ҳеч бўлмаса бир мавсум ўйнамасам, бу адолатсизлик бўлади. “Спортинг”сиз, ҳозир эҳтимол, McDonalds'да ишлаётган бўлардим”, дейди футболчи.
Қайд этиш жоиз, Криштиану 1997 йилдан 2003 йилгача Лиссабон клуби тизимида бўлган. Роналду 2023 йилнинг январида “Ал-Наср”га ўтди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йилнинг ёзида тугайди.
Маълумот учун, 39 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь