Роналду Эрик тен Хагнинг МЮга мураббий қилиб тайинланишига муносабат билдирди

Спорт 2713
image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи этиб тайинланган Эрик тен Хаг “Аякс”да катта ишларни амалга оширган. "Қизил иблислар" етакчиси Криштиану Роналду шундай фикр билдирди.

Шунингдек, Роналду Эрик тен Хаг бошчилигидаги “қизил иблислар” кейинги мавсумда соврин ютиши мумкинлигига ишонч билдирган.

“Эрик тен Хаг ҳақида билганим шуки, у “Аякс”да ажойиб ишларни амалга оширди. У тажрибали мураббий. Аммо унга “Юнайтед”да муваффақиятга эришиши учун вақт керак бўлади. У муҳим ўзгаришларни амалга ошириши керак. Албатта, бизни тен Хаг билан катта ғалабалар кутиб турибди, деган умиддаман. Мен тен Хагга энг яхши тилакларимни тилайман.

Биз хурсандмиз ва тен Хаг келишини интиқлик билан кутамиз. Нафақат футболчилар, балки мухлислар ҳам Эрикнинг “Манчестер Юнайтед”га келишини сабрсизлик билан кутмоқда. Умид қиламанки, кейинги мавсумда тен Хаг билан биргаликда совринлар ютамиз”, деган португалиялик ҳужумчи.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду Англия Премьер лигасида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, португалиялик иқтидор эгаси UEFА Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.1
t
×