Роналду энг кўп маош оладиган футболчига айланди

Спорт

image

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду, реклама шартномаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар мавсум янги клубида тахминан 200 миллион евро маош олади. Демак, Роналду футбол тарихида энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

37 ёшли Роналдунинг Саудия клуби билан шартномаси бўйича маоши 100 миллион евродан сал озроқ бўлади. Қолган сумма тижорат ҳуқуқларини амалга ошириш орқали қопланади. Португалиялик футболчи янги клуби билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Кейинчалик Криштиану 2030 йилгача ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Саудия Арабистони элчиси вазифасини бажаради.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойи бошида Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномани бекор қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

736

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made