Роналду энг қиммат эркин агентга айланди

Спорт 7249
image

Португалия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувига бир неча кун қолганида Криштиану Роналду клубсиз қолди. Сешанба оқшомида “Манчестер Юнайтед” у билан шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилганини эълон қилди.

“Трансфермаркт” нашрининг маълум қилишича, Криштиану Роналду энг қиммат эркин агентга айланган. 37 ёшли португалиялик футболчининг нархи 20 миллон еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Криштиану Роналду “қизил иблислар” сафига 2021 йилнинг ёзида “Ювентус”дан кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб таркибида 16 ўйинни ўтказди ва атиги 3 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Муштарий Ғаниева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 380
Рейтинг: 2.9
t
×