Роналду дардини достон қилди

Спорт

image

"Манчестер Юнайтед"нинг 37 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатида қишки танаффус эълон қилинганидан сўнг ОАВга интервью берди.

“Манчестер Юнайтед”да менга нисбатан хоинлик бўлди. Клубнинг қониқарсиз натижаларида айбдорга чиқарилдим. Мураббий ва яна баъзи шахслар мени "МЮ"дан кетишимни хоҳлашди. Жамоага келишимдан олдин "Ман Сити"дан ҳам таклиф бўлган эди, лекин кўнглим тушган клубни танладим. Сэр Алекснинг айтганини қилдим. Келиб жамоада ҳеч қандай ўсишга интилиш йўқлигига гувоҳ бўлдим”, дейди Роналду.

Криштианунинг “қизил иблислар” сафига иккинчи марта келиши футболчи учун анча омадсиз бўлди. Футболчи шунингдек, “МЮ”нинг собиқ мураббийи Ралф Рангник ва клуб афсонаси Уэйн Рунининг танқидларига ҳам изоҳ берди.

"Ралф Рангник мураббий эмас, лекин у "Олд Траффорд"да бош мураббий сифатида фаолият олиб борди. Руни эса эҳтимол нафақага чиққани, мен эса ҳамон юқори даражада ўйнаётганим унинг ғашига теккандир", дейди у.

Аввалроқ, клубнинг ҳозирги устози Тен Хаг ва Роналду ўртасида зиддият юзага келгани хабар қилинганди. Португалиялик футболчи нидерландиялик мутахассис ҳақида ҳам очиқ-ойдин фикр билдирди:

"Тен Хагни ҳурмат қила олмайман, чунки у мени ҳурмат қилмайди. Тен Хаг клубда муаммолар борлигини яхши била туриб, гўё билмаганликка олади".

Маълумот учун, жорий мавсумда Роналду "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирлар доирасида 16 та учрашувда қатнашиб, учта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu MYU

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг