Роналду: “Бу борада тарихда мендан бошқа футболчи йўқ”
Спорт
−
25 Февраль 2022
10296Футболда 4-5 йили қолган Португалия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду кўпроқ соврин ютишни хоҳламоқда. Бу ҳақнинг ўзи келажакдаги режалари ҳақида гапириб, айтиб ўтди.
“Кўпроқ нарсани хоҳламайман, дейиш қийин, чунки мен совринларни қўлга киритиш имкониятини берадиган клубда ўйнаяпман. Биламан, футболда кўп йилларим қолмади, яна 4-5 йил. Мен бундан ҳам кўпроқ совринларни қўлга киритишни хоҳлайман.
Ҳар йили, ҳар мавсум, ҳар ой, ҳар ҳафта ва ҳар куни қилган меҳнатим мукофотланиши керак. Агар ўз устимда ишламаганимда, мен кўп нарсаларни ўрганмаган бўлардим. Лекин бу менинг мотивациям. Охир-оқибат муҳим нарсани - унвон ёки мукофотни қўлга киритаман, деб ўйлаб ишлайман.
Менинг ҳаётим ажойиб саргузашт бўлди. Қаерга борсам ҳам из қолдирдим. Ўйлайманки, қаерда ўйнамасин, из қолдирганини фахр билан айта оладиган бошқа футболчи тарихда йўқ. Бу эса мени хурсанд қилади”, дейди 34 та чемпионлик унвонига эга “Манчестер Юнайтед” форварди.
Маълумот учун, 37 ёшли португалиялик юлдуз жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" билан АПЛнинг 22 та ўйинида майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек Роналдунинг ҳисобида Европа Чемпионлар лигасининг 6 та ўйинида 6 та гол ҳам мавжуд.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси