Роналду “Ал-Наср” раҳбарлари билан учрашди
Спорт
−
10 Октябрь
2190“Ал-Наср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Риёд клубининг раҳбарлари билан учрашиб, ўзининг клубдаги келажагини муҳокама қилди. Бу ҳақда футбол журналисти Руди Галетти ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Роналду билан янги келишув шартлари муҳокама қилинган йиғилишда Саудия Арабистони Туризм вазирлиги вакиллари ҳам иштирок этган. Томонлар яқин орада амалдаги шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эришилишига ишончлари комил.
Криштиану Роналду 2023 йилдан буён “Ал-Наср”да ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду яна бир тарихий натижа қайд этиб, юқори даражадаги 600 та ўйинда гол урган биринчи футболчига айлангани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь