Роналду “Ал-Ҳилол” мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик қилди (видео)

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ал-Ҳилол” мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, воқеа “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Наср” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин содир бўлган. Ўйин якунида мухлислар кийим алмаштириш хонасига кириб бораётган Роналдуга “Ал-Ҳилол” шарфини ташлаган. Роналду шарфни қўлига олиб ахлоқсиз ҳаракатни амалга оширган.

Қайд этилишича, “Ал-Ҳилол” мухлислари ўйин давомида “Месси, Месси”, деб бақирган. Роналду бир неча бор трибунага қараб “Мен бу ерда ўйнаяпман, Месси эмас” деб жавоб қайтарган. 

Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” – “Ал-Наср” ўртасидаги ўртоқлик ўйинида Роналдунинг жамоаси 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Ҳилол Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг