Роналдо ўзининг собиқ жамоасини сотиб олди

Спорт 5391
image

Бразилиялик собиқ ҳужумчи, икки карра жаҳон чемпиони Роналдо “Крузейро”нинг 90 фоиз акциясини сотиб олиб, жамоа эгасига айланди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарга кўра, “Крузейро”ни сотиб олиш ҳақидаги келишув собиқ футболчига 70 миллион долларга тушди.

“Крузейро” Роналдуга тегишли иккинчи клубга айланди. У шунингдек, Испаниянинг “Вальядолид” клубига ҳам эгалик қилади.

1993 йилда Роналдо ўзининг биринчи профессионал футбол клуби "Крузейро"га 50 000 доллар эвазига кўчиб ўтган. У бу клубда 1993 йилнинг июлидан 1994 йилнинг августигача  57 та гол уриб, (шундан 44 таси расмий ўйинларда) жамоанинг энг яхши тўпурарига айланган. Натижада, Европа клублари унга жиддий эътибор қаратган. Бундай муваффақиятли мавсумдан сўнг Роналдо 1994 йилда Голландиянинг ПСВ клубига ўтди ва шу клубдан Европадаги фаолияти бошланди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×