Роналдиньонинг онаси коронавирусдан вафот этди

Спорт 5644
image

“Барcелона” клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньонинг онаси Мигелина Дос Сантос коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда “America TV” хабар берди.

Машҳур футболчининг онаси 71 ёшида вафот этди. У декабрь ойида касалхонага ётқизилганди. Роналдиньо клубда ўйнаган пайтда “Атлетико Минейро” президенти бўлган Бело-Уизонте шаҳар ҳокими Александр Калил футболчининг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида футболчининг ўзи онаси касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинчалик аёл реанимация бўлимига ётқизилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 166
Рейтинг: 3
t
×