Роналдиньонинг Қирғизистондаги ўйинда қатнашиши сўроқ остида қолди
Sport
−
29 August 2023 5462 1 minute
Бразилиялик футболчи Роналдиньо фирибгарлик иши бўйича суд мажлисига келмагани учун Бразилияни тарк этиши тақиқланди. Бу ҳақда “G1 Globo” хабар берди.
Манбага кўра, Роналдиньо криптовалюталар билан фирибгарлик ва молиявий пирамида ташкил этишда айбланмоқда. Футболчи парламент комиссияси олдида гувоҳлик бериши керак эди, бироқ Роналдиньо бу бўйича икки марта учрашувни ўтказиб юборди.
Собиқ футболчининг айтишича, у Бразилияга парвози ёмон об-ҳаво туфайли бекор қилингани учун гувоҳлик бериш учун бора олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи Қирғизистонда ўтказиладиган “Барселона” ва Марказий Осиё афсоналари ўртасидаги ўйинда қатнашиши хабар қилинганди. Ҳолатдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, футболчининг Қирғизистондаги ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Live
All