Ромелу Лукаку “Интер”га қайтишни истамоқда
Спорт
−
24 Февраль 2022
2362Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Ромелу Лукаку Миланнинг “Интер” клубига қайтишга тайёр. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар бермоқда.
Ромелу Лукаку “Интер”га қайтиш режаси амалга ошиши учун маошининг камайишига ҳам рози бўлиши кутилмоқда. “Челси” ҳужумчисининг йиллик маошини 12,5 миллион евро қилиб белгилаган. Лукаку биладики, миланликлар унга бунчалик катта ойлик ваъда қилмайди.
Шу билан бирга, “нерадзуррилар” Лукакуни қайтариш ҳақида ўйлаб кўрмаслиги мумкин. Чунки “Интер” “Сассуоло” ҳужумчиси Жанлука Скамакки трансферини режалаштирган.
Лукаку 2021 йил августида “Интер”дан “Челси”га ўтган эди. Аммо белгиялик ҳужумчининг “аристократ”лар сафидаги ўйинлари кўнгилдагидек ўтмаяпти. Ромелу Англия Премьер лигасида 17 та учрашувда қатнашиб, 5 та гол ва 1 голли узатма амалга оширган. Статистика ҳам кўрсатиб турибдики, Лукаку “Интер”даги каби сермаҳсуллик намойиш қилмаяпти. Бунинг устига, лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель билан ҳам муносабатлари кўнгилдагидек эмас.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь