Роман Абрамович яна бир давлатдаги мулкидан айрилди

Олам

image

Португалиянинг Алгарве вилоятида россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг 10 миллион евролик уйи ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Пúблиcо” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланишидан 15 кун аввал Абрамовичнинг инвестиция холдингига тегишли “Миллҳоусе Виеwс” МЧЖ мулкни сотишга уринган, бироқ Португалия давлат банк корпорацияси “Cаиха Герал де Депоситос” бу ҳақда полицияга хабар берган. Португалия Ташқи ишлар вазирлиги талаби билан 25 мартдан бошлаб мулкни рўйхатга олиш музлатиб қўйилган.

Апрель ойи ўрталарида Британиянинг Жерси ороли суди Абрамовичга тегишли 7,3 миллиард долларлик активларни музлатиб қўйди. Бу олигархнинг 13,9 миллиард долларга баҳоланган бойлигининг ярмидан кўпини ташкил этади. Бундан ташқари, Франсия ҳукумати унинг мулкини мусодара қилди. Ривиерадаги 120 миллион долларга баҳоланган қаср ҳам мусодара қилинди. “Даилй Маил” нашрининг ёзишича, бу Абрамовичдан мусодара қилинган 12 та франтсуз резиденциясидан биридир.

Шу билан бирга, миллиардер ҳибсга олиш таҳдиди остида қолган иккита ҳашаматли яхтасини Европа Иттифоқидан ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг