“Рома” Шомуродовдан ташқари яна бир ўйинчи билан хайрлашмоқчи

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби икки футболчисини сотиш устида иш олиб бормоқда. 

Рим клубининг ўзбекистонлик футболчиси Элдор Шомуродов Италиянинг бошқа бир клуби “Болонья”га ўтишга яқин турибди. Шунингдек, “Торино” ва “Вулверхэмптон” жамоалари ҳам Элдорга қизиқиш билдирмоқда. 

Бундан ташқари, Романинг 24 ёшли испаниялик ҳужумчиси Карлес Перес Вигонинг “Сельта” клубига ўтиши мумкин. 

Римликларнинг бу футболчиларни сотиши “Торино” етакчиси Андреа Белотти трансферини молиявий жиҳатдан тезлаштиради. Чунки, “бўрилар” Белотти билан 3 миллион еврога тенг маош билан биргаликда 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олишган.

Агар Белотти “Рома” жамоасига ўтса, Шомуродовнинг “Торино”га ўтиш коэффициенти юқорилашади.

Маълумот учун, Элдор Шомуродовнинг “Рома”даги маоши йилига 2,4 миллион еврони ташкил этади.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг