“Рома”нинг собиқ устози Машарипов жамоасига мураббий этиб тайинланди

Спорт

image

“Лион” ва “Рома” клубларининг собиқ бош мураббийи Руди Гарсия Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасини бошқаришга киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

“Ал-Наср” директорлар кенгаши раиси Мусли Ал-Муаммар франциялик мутахассис Руди Гарсия билан шартнома имзолади. Руди клубнинг асосий жамоаси билан ишлайди. Мураббийнинг жамоамиздаги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз”, дейилади “Ал-Наср” матбуот хизмати хабарида.

Қайд этиш жоизки, ушбу клуб таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳам ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Гарсия “Ал-Наср”гача “Цент-Этьен”, “Ле-Ман”, “Лилль”, “Рома”, "Марсель”, “Лион” ва бошқа клубларда ишлаган. 2021-2022 йилги мавсум якунида “Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионати  жадвалида учинчи ўринни эгаллади. Осиёнинг номдор клубларидан бири “Ал-Ҳилол” эса мамлакат чемпионига айланган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг