“Рома”дан кетаётган Шомуродов ўрнига ПСЖ футболчиси келади

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Жоржи‌ньо Вейна‌лдум Римнинг “Рома” жамоасига ўтишга яқин турибди. ПСЖ голландиялик футболчини римликларга ижарага беради, деб ёзмоқда италиялик инсайдер Фабрицио Романо.

Хабарга кўра, Вейна‌лдум  “Рома” таркибида 2022/23 мавсум давомида тўп суриши ва йилига 5 миллион евро маош олиши келишилган.

Маълумот ўрнида, Вейна‌лдум ПСЖ таркибига 2021 йил “Ливерпуль”дан эркин агент сифатида ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов “Рома”дан кетаётгани ва Италиянинг “Болонья”, “Торино”, “Сассуоло”, Англиянинг “Вулверхэмптон” жамоалари Элдорга қизиқаётгани ҳақида хабар бергандик.

Маълумот учун, ПСЖ яна бир футболчиси Идрисса Гейени "Эвертон”га ижарага бериб, португалиялик Ренату Саншешни харид қилмоқчи.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг