“Рома”да Шомуродовга рақобатчи пайдо бўлди, у ЕЧЛда зафар қучган

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Тэмми Абраҳам Римнинг “Рома” жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Маълум бўлишича, 23 ёшли англиялик футболчи учун римликлар турли бонуслар билан бирга 40 миллион евро тўлайди. Шу билан бирга, Лондон клуби 2023 йил июнидан бошлаб Абраҳамни 80 миллион еврога қайта сотиб олиши мумкин бўлади.

Ҳужумчи бугун Римга етиб келади ва “бўрилар” билан 2026 йилгача шартнома имзолайди. Унинг маоши таҳминан 4-5 миллион евро атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган шартномани имзолаган эди. Римликлар футболчи учун 17,5 миллион евро сарф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо Рома Элдор Шомуродов Тэмми Абраҳам

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг