Рома ҳужумчисига 120 миллион евро нарх белгилади

Спорт

image

Италиянинг “Рома” клуби  англиялик футболчи Тэмми Абраҳамни 120 миллион еврога сотишга тайёр. Рим клуби ёзда ҳужумчини сотиб олишни истаган жамоаларнинг таклифини ўрганиб  чиқади. Бу ҳақда “Daily Маil” нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, Абраҳамнинг собиқ жамоаси “Челси” уни 2023 йилдан бошлаб 67 миллион фунт стерлингга (80 миллион евро) қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, Тэммини “Манчестер Юнайтед” сотиб олмоқчи экани маълум бўлганди. Бироқ “қизил иблислар”ни бундай юқори нарх чўчитиб юбориши мумкин

“Манчестер Сити” “Боруссия Дортмунд” Эрлинг Холанднинг трансфери амалга ошмайдиган бўлса, Тэмми Абраҳамга заҳира вариант сифатида қармоқда.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг август ойида Абраҳам 40 миллион евро эвазига “Челси”дан “Рома”га ўтган эди. Жорий мавсумда англиялик ҳужумчи “бўрилар” сафида барча мусобақалар доирасида  40 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 4 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали Тэммини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг