“Rolan Garros”нинг чорак финалида Надал Жоковични мағлуб этди

Спорт 1176
image

Теннис бўйича Франция Очиқ чемпионатининг чорак финал учрашувида сербиялик Новак Жокович испаниялик Рафаэль Надаль билан куч синашди. Унда Рафаэль Надаль 6:2, 4:6, 6:2, 7:6 (7:4) ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.

Учрашув 4 соат 14 дақиқа давом этди. Бу вақт ичида Жокович тўртта қўш хатога йўл қўйди ва 12 та брейк-поинтнинг 4 тасидан самарали фойдаланди. Надаль учта эйс, тўртта қўш хато қилди ва 17 та брейк-поинтдан 7 тасидан унумли фойдаланди.

Турнирнинг ярим финалида Надаль чорак финалда Карлос Алькарасни мағлуб этган германиялик Александр Зверев билан куч синашади.

Маълумот ўрнида, Франция очиқ чемпионати 22 майдан 6 июнга қадар давом этади. “Rolan Garros”нинг умумий мукофот жамғармаси 43,6 миллион еврони ташкил этади. Мусобақанинг амалдаги чемпиони ўтган йили финалда Стефанос Циципасни мағлуб этган дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ҳисобланади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.8
t
×