“Ролан Гаррос”даги ғолиблик Надални қанчага бойитди?

Спорт

image

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция очиқ чемпионатидаги (“Ролан Гаррос”) ғалаба учун 2,4 миллион доллар мукофот олди. Бу ҳақда “Atptour” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Надалнинг ушбу мавсумдаги умумий мукофот жамғармаси ҳозирча 5,7 миллион долларни ташкил этади ва у бу кўрсаткич бўйича АТP (Профессионал теннисчилар уюшмаси) етакчисига айланди. Умуман олганда, жорий мавсумда польшалик аёл теннисчи Ига Свёнтек энг кўп даромад олган. Ига мукофот пуллари орқали 6,4 миллион доллар ишлаб топган.

Бундан ташқари Надалнинг бутун фаолияти давомида эришган даромади 130,7 миллион долларни ташкил этди. Бу борада у 130,6 миллион доллар жамғарган Рожер Федерерни ортда қолдирди. Фақатгина Новак Жокович улардан олдинда. Сербиялик теннисчи 156,1 миллион доллар даромад қилган. Тўртинчи ўринда кетаётган Энди Маррей эса 62,7 миллион доллар ишлаб топган.

Аввалроқ, Рафаэль Надаль “Ролан Гаррос”нинг чорак финалида Новак Жоковични тўрт сетда мағлуб қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг