“Рокки” фильми юлдузи Карл Уэзерс вафот этди

Олам

image

Актёр ва собиқ профессионал америкалик футболчи Карл Уэзерс 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Deadline" нашри хабар берди.

Айтилишича, Уэзерс жорий йилнинг 1 февраль куни  "уйқусида тинчгина вафот этган". Уэзерс Сильвестр Сталлоне образига қарши курашган дастлабки тўртта "Рокки" фильмидаги Аполлон Крид роли билан машҳур. У, шунингдек, "Йиртқич" фильмида роль ижро этган. Уэзерс “Мандалориялик” телесериалидаги Гриф Карг роли учун “Эмми” мукофотига номзод бўлган.

Уэзерс 1970-1971 йилларда "Оklend Raiders" сафида ҳимоячи сифатида тўп сурган ва кейинчалик Канада Футбол Лигасида қисқа вақт ўйнаган. У 1970 йилларда профессионал футболдан кетганидан кейин актёрлик фаолиятини бошлаган.

Маълумот учун, Карл Уэзерс 1948 йил 14 январда Янги Орлеанда туғилган.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Карл Уэзерс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар