Роберто Карлос футболга қайтди. У антиқа ўйинда қатнашади

Спорт

image

“Реал Мадрид” клуби ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос футболчилик фаолиятини бир ўйин учун қайта тиклайди. Бу ҳақда ВВС нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, 48 ёшли Карлос маҳаллий барлар ва паблар ҳомийлигидаги жамоалардан ташкил топган ҳаваскорлар мусобақасида “Барн Юнайтед буқалари” жамоасида ўйнайди.

Ушбу жамоа “Орзулар трансфери” танловида ғолиб чиқди. Клублар иштирок учун 5 фунт тўлайди ва мусобақада ғолиб чиққан жамоа бир ўйин учун профессионал футболчи олади.

Шундай қилиб, “Барн Юнайтед”га жаҳон футболи афсонасининг трансфери атиги 5 фунтга тушди, дейиш мумкин. Роберто Карлос захирадан майдонга тушади, бу тафсилот аллақачон келишиб олинган.

Эътиборлиси, “Орзулар трансфери” ўйинидан тушган барча маблағ хайрияга йўналтирилган.

Маълумот учун, Роберто Карлос фаолияти давомида “Интер”, “Реал”, “Фенербахче”, “Анжи” ва Бразилиянинг бир қатор клубларида тўп тепган. Карлос профессионал фаолиятини 2016 йилнинг январида якунлаган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Карлос Барн Юнайтед Орзулар трансфери

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар