Ривалдо “Олтин тўп” учун асосий даъвогар кимлигини айтди

Спорт

image

“Барселона” ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Ривалдо 2021 йилги “Олтин тўп” мукофоти учун асосий номзод кимлигини айтди.

“Менинг фикримча, Левандовски “Олтин тўп-2021” мукофотига лойиқ. Роберт – голлар уришдан чарчамайдиган ажойиб ҳужумчи. Бу футболчи “Бавария” учун жуда катта рол ўйнайди”, дея бразилиялик собиқ ҳужумчининг сўзларини келтиради “World Today News” нашри.  

Ўтган йили польшалик тўпурар “Олтин тўп”га асосий даъвогар сифатида кўрилаётганди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб соврин тақдимоти бекор қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Роберт Чемпионлар лигасида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган бўлса, Бундеслигада 10 баҳсда, 12 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.

Маълумот ўрнида, 2021 йилги “Олтин тўп” учун асосий номзодлар – “Реал” футболчиси Карим Бензема, ПСЖнинг аргентиналик футболчиси Лео Месси, “Челси” яримҳимоячиси Жоржиньо, “Манчестер Юнайтед” форварди Криштиану Роналду ва Левандовски ҳисобланади. 

"France Football" нашри томонидан бериладиган соврин 29 ноябрь куни ўз эгасига топширилади.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг