Риши Сунак G20 саммитида Путинни ёмонламоқчи
Олам
−
13 Ноябрь 2022
9664Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак келгуси ҳафта Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммити платформасидан фойдаланиб, Россияни Украинадаги ҳаракатлари учун танқид қилишга ваъда берди. Бу ҳақда “The Daily Telegraph” газетаси ёзди.
"Ушбу G20 саммити одатдагидек бўлмайди. Биз Россия Президенти Владимир Путин режимини танқид қиламиз", дейди Сунак.
Буюк Британия Бош вазири Москванинг халқаро ҳамкорлик ва суверенитет масалалари билан боғлиқ бузғунчи ҳаракатлари ҳақида ўз нуқтаи назарини билдирар экан, Бирлашган Қироллик иттифоқчилар билан биргаликда улар дуч келаётган иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда сезиларли ютуқларга эришишини айтган.
Шунингдек, Сунак нутқида қадриятлар асосидаги минтақавий иттифоқлар қуришни давом эттириш учун G20 форматидан фойдаланаётганини айтиб, 2021 йил сентябрь ойида ташкил этилган Австралия-Буюк Британия-АҚШ (AUKUS) ҳарбий иттифоқини биргаликдаги бундай ҳамкорликка мисол қилиб келтирган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи Россия делегациясининг G20 саммитидаги чиқишини бойкот қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот учун, G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Россия Президенти Владимир Путин бу учрашувга бормайди, Россия делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади.
LiveБарчаси