Римда Марказий Осиё-Италия ТИВ раҳбарлари учрашди 

Олам

image

Римдаги Villa Madama давлат уйида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган C5+1 форматидаги Марказий Осиё – Италия Ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатлар ТИВлари матбуот хизматлари хабар берди. 

Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Рим Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини таъкидлади.

“Ҳукумат минтақа мамлакатлари билан муносабатларнинг фаоллашишига кучли туртки берди, буни 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон билан, жорий йилнинг январь ойида Қозоғистон ва апрель ойида Тожикистон билан ўтказилган иқтисодий форумлар тасдиқлайди. Биз минтақанинг бошқа давлатлари билан иқтисодий тадбирлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, дейди у.

Антонио Таянининг сўзларига кўра, Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик доирасида инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва энергетика соҳаларидаги минтақавий лойиҳаларга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Тожикистон ТИВнинг хабар беришича, C5+1 учрашуви доирасида Марказий Осиё минтақаси ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Италиянинг 30 дан ортиқ компаниялари, жумладан Ansaldio Energia, IVECO Group, MERMEC, SAIPEM, SACE ва бошқалар раҳбарлари билан учрашган.

Шаҳноза Ҳалилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Марказий Осиё-Италия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар