Рим папаси Учинчи жаҳон уруши бошланганини айтди (видео)

Олам 19192
image
-

Рим папаси инсоният Учинчи жаҳон урушига кирганини эълон қилди. Понтификнинг баёноти акс этган видеони “Vatican News” нашри эълон қилди.

“Эртага сиз Польша халқига шундай оғриқли таъсир кўрсатган Иккинчи жаҳон уруши бошланганининг йиллигини (1939 йил 1 сентябрда Германиянинг Польшага бостириб киришининг йиллигини англатади) эслайсиз. Ва бугун биз Учинчисини бошдан кечирмоқдамиз. Ўтган тажрибалар хотираси сизни ўзингизда, оилангизда, ижтимоий ва халқаро ҳаётда тинчлик ўрнатишга ундасин”, дейди у.

Рим папаси, шунингдек, Ватиканда тинчликни кутиш фонида “улар Украина халқи учун алоҳида ибодат қилаётганини” айтди.

Июнь ойида ҳам Рим-католик черкови раҳбари дунёда учинчи жаҳон уруши эълон қилингани ҳақида фикр билдирганди. Шу билан бирга, бир неча йил олдин у дунё "учинчи жаҳон урушини қисмларга бўлиб яшаётганини" айтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 735
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×