Рим папаси Путин билан учрашиш учун Россияга бормоқчи

Олам

image

Бугун, 3 май куни Рим папаси Франциск Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Москвага бориб, Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Мен уруш бошлангандан 20 кун ўтиб кардинал Паролиндан Путинга Москвага боришга тайёр эканлигим ҳақида хабар юборишини сўрадим. Биз ҳали жавоб олмадик ҳамда Путиннинг ҳозир бу учрашувни амалга оширмаслигидан қўрқсамда, уни ундашда давом этмоқдамиз”, дейди понтифик “Corriere della Sera” газетасига берган интервьюсида.

Шунингдек, Франциск “ҳали Киевга бормаслигини” айтган. 

“Мен у ерга кардинал Майкл Черни ва кардинал Конрад Краевскийни юбордим. Лекин ўзим боришим шарт эмаслигини ҳис қиляпман. Аввал Москвага бориб, Путин билан учрашишим керак

Аммо мен шунчаки руҳонийман, нима ҳам қила олардим? Қўлимдан келганини қиламан. Қанийди, Путин эшикни очса”, дейди Рим-католик черкови раҳбари.

У Украинада “махсус ҳарбий операция” бошланганидан сўнг, дарҳол Президент Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилгани ҳамда Путин билан эса фақат декабрь ойида 85 ёшга тўлган кунидагина гаплашганини эслаган. 

“Мен аниқ сигнал беришни хоҳладим ва шунинг учун ҳам Россия элчисини йўқладим. Ундан нима бўлаётганини тушунтириши ҳамда тўхташни сўрадим”, деган Франциск Ватиканнинг протокол амалиёти учун ноодатий бўлган 25 февралдаги Россия элчихонасига ташрифини эслаб.

Унинг қўшимча қилишича, бутун Рус ва Москва патриархи Кирилл билан унинг учрашуви “14 июнь куни Қуддусда” бўлиб ўтиши керак эди.

“Бу бизнинг иккинчи шахсий учрашувимиз бўларди (2016 йил февраль ойида Гаванадаги учрашувдан кейин – таҳр.). Лекин ҳозир биз буни тўхтатиб туришга розимиз, акс ҳолда ноаниқ сигнал берилади”, деган Франциск.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Рим папаси Францискни Украинага ташриф буюришга таклиф қилганди. Бунга жавобан Рим папаси Киевга сафар қилишни кўриб чиқаётганини билдирган.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг