Риэлторликдан олинадиган даромадни қонуний айланмага жалб қилиш учун солиқ фоизи камайтирилади

Жамият

image

Риэлторлик хизматлардан олинадиган даромадни қонуний айланмага жалб қилиш учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Қайд этиш керакки, аввал қабул қилинган қарорга мувофиқ 2021 йил 1 январдан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинганди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ҳудудгазтаъминот”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятлари тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтиришга қаратилган коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали ички назорат (комплаенс-назорат) тизими жорий қилинади.

Марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини мажбурий ўтказиш тартиби тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Бундан ташқари, давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция даражасини рейтинг баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш, шунингдек, рейтинг натижаларини даврий эълон қилиш ҳамда раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Қайд этилишича, ушбу рейтинг давлат органлари фаолиятида коррупция кўринишлари мавжудлиги хатарини таҳлил қилиш асосида коррупцияга энг мойил бўлган идоралар мониторингини амалга ошириш имконини беради. Шунингдек, раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини баҳолаш ва эълон қилиш уларнинг масъулиятини оширади.


Мақола муаллифи

Теглар

риэлторлик

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар