Россия пенсия тизимида ўзгаришлар бўлади
Олам
−
07 Сентябрь 2019
4854Россия Молия вазирлиги ихтиёрий пенсия жамғармаларининг янги тизими тўғрисидаги қонун лойиҳаси тафсилотларини эълон қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Вазирлик матбуот хизмати ҳужжатнинг ишчи номи "Кафолатли пенсия маҳсулоти тўғрисида" эканини таъкидлади.Ҳужжат Меҳнат вазирлигига тасдиқлаш учун юборилган.
"Яқин келажакда биз қонун лойиҳасини профессионал экспертлар билан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этишни режалаштирмоқдамиз, шундан сўнг у ҳукуматга тақдим этилади", дея қўшимча қилди вазирлик.
Таъкидланишича, "кафолатланган пенсия маҳсулоти"нинг асосий элементларидан бири фуқароларнинг жамғарма тизимига қўшилиши учун фақат ихтиёрий тартибдир.
Бундан ташқари, давлат узоқ муддатли пенсия жамғармаларининг сақланишини кафолатлайди, фуқароларнинг жамғарма ҳисоблари марказий маъмур томонидан рўйхатдан ўтказилиши керак, бизнес учун солиқ имтиёзлари ва фуқароларга солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилади.
Молия вазирлиги янги тизимда россияликлар мажбурий пенсия суғуртаси тизимидаги пул маблағларини кафолатланган пенсия маҳсулотларига қўшиш имкониятига эга бўлишларини қўшимча қилди.
"Ушбу қонун лойиҳасининг асосий мақсади фуқароларнинг ихтиёрий пенсия жамғармалари хавфсизлигини кафолатлайдиган давлат тизимини яратиш, ишчилар томонидан бундай жамғармаларни мустақил равишда шакллантириш учун рағбатлантириш ва пенсия таъминотининг корпоратив дастурларини ишлаб чиқишдир", дейилади ҳисоботда.
LiveБарчаси