Режиссёр Юрий Фисан вафот этди

Маданият-санъат 4748
image

Бугун, 3 март куни узоқ давом этган касалликдан сўнг Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри саҳналаштирувчи режиссёри Юрий Владимирович Фисан вафот этди.

Юрий Владимирович Фисан 1967 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат академик рус драма театрида 1995 йилнинг 1 февралидан буён ишлаб келмоқда эди.

Юрий Фисан 1990 йили Тошкент давлат маданият институтини “Ҳаваскор театр жамоаси раҳбари” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шундан сўнг, “Тўқимачилар” маданият саройида болалар драматик тугараги раҳбари бўлиб ишлаган. 1994 йили театр қошидаги театр-студияга қабул қилинган. 1995 йилдан бошлаб ёрдамчи таркиб актёри, иккинчи тоифали актёр, биринчи тоифали актёр, олий тоифали актёр лавозимларида фаолият юритган.

У 1996 йилдан бошлаб театр қошида ташкил этилган театр-студиясига қабул қилинган ёшларга “Актёрлик маҳорати” фанидан дарс берди.

Юрий Фисан саҳналаштирувчи режиссёр сифатида Жан Жененинг “Хизматкор аёллар”, Карло Гальднининг “Тракторчи аёл”, “Бўғирсоқ-шоу”, Пушкиннинг “Шоҳ Салтан ҳақида эртак”, “Марҳум малика ва етти баҳодир” Корней Чуковскийнинг “Мойдодыр”, Валентина Арслановнанинг “Хонимлар тангоси”, Клод Маньенинг “Блэз” ва “Қор маликаси” (Ганс Андерсеннинг шу номли асари инсценировкаси ва саҳналаштирувчи режиссёри), Марк Камолеттининг “Тобутга қадар севги” ва бошқа кўплаб асарларни саҳналаштирган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3
Теглар
t
×