Револьвер кредитлар фоизларида давлат тадбиркорларга 1,5 триллион сўм ёрдам беради – МБ

Жамият

image

Коронавирус сабабли келган инқироз вақтида давлат томонидан 46 триллион револьвер кредитларнинг 5 фоиз кредит қарзлари таъминланади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида маълум қилди.    

“1 октябрдан бери бўлган даврда аҳоли қайтариши лозим бўлган кредитлари масаласи бўйича рақамларни 19,6 триллион деб кўзда тутган эдик. Бу жами кредит суммаси эмас, 6 ой давомида муддати узайтириладиган сумма ҳисобланади. Бу қарздор кредитларнинг 55 фоизини қамраб олади. Октябрь ойигача бўлган аҳолининг 76 фоизи шу имтиёздан фойдаланади. Бугунги кунга келиб бевосита амалга оширилган ва муддати узайтирилган маблағлар 20,5 триллиондан ошди, 1,5 миллион аҳоли бундан фойдаланди. 72 минг хўжалик субъектимизга мана шу имтиёзларни бериб, молиявий қийинчиликлардан сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда. 

Бу масалалар иккинчи томондан ички сиёсатда ўзгариш қилиб, узоқ муддатли лойиҳаларда қарийб 46 триллион сўмлик маблағ бевосита ишлаб чиқаришда узлуксизликни таъминлашни кўзда тутади. Фармон эълон  қилингандан бери, револьвер кредитлардан 5,1 триллион сўмлик маблағдан хўжалик юритувчи субъектларимиз фойдаланди.

Давлатдан берилаётган ёрдам бевосита соғлиқни сақлаш соҳасида эмас. Шунингдек, иқтисодиётда иштирок этаётган субъектларга ҳам ёрдам бериляпти. 46 триллионлик револьвер кредитга тўхталиб ўтсак, ҳам буни олишга енгил шароит қилиб бердик, ҳам ўша кредитни 5 фоиз қисмини давлат компенсация қилиб тўлаб беряпти. Битта шу кредитнинг ўзидан давлат тадбиркорларга 1,5 триллион сўмлик ёрдам берди. Бугунги кунгача тадбиркорлар қарийб 433 миллиард сўмлик бу ёрдамдан фойдаланишга улгурди. Шунингдек, 46 триллионлик маблағдан кафолатларини ҳам 75 фоизини давлат ўзига оляпти. Яъни, банк тадбиркорларга гаров, кафолат масалаларида мурожаат қилмайди. 25 фоизини ўзи таъминлайди, қолганини давлат таъминлаб беради”, дейди Марказий банк раиси. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг