Ҳиндистон компаниялари Россия нефти учун дирҳамларда тўлайди – “Reuters”
Бу қизиқ
−
04 Февраль 2023
9997Ҳиндистон компаниялари Россия нефтини БАА миллий валютаси – дирҳамда тўлашга ўтди. Бу ҳақда “Reuters” бугун, 4 февраль куни манбаларга таяниб хабар берди.
Агентлик ихтиёрига тушган тўлов ҳужжатларидан келиб чиқадиган маълумотларга кўра, Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари Россия энергия таъминотининг муҳим қисмини дирҳамларда тўлай бошлаган. Бу уларга Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини бузиш хавфини зарарсизлантириш имконини берган.
Шуникдек, Ҳиндистоннинг энг йирик банки – Ҳиндистон давлат банки томонидан ҳам Россия нефти учун амалга оширилган транзакциялар дирҳамларда ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Хитой ва АҚШдан кейин дунёда учинчи йирик хомашё нефти импортчиси бўлган Ҳиндистон Россия нефтини фаол равишда харид қилмоқда. 2022 йил бошида Россиянинг Ҳиндистоннинг нефт импорт саватидаги улуши атиги 0,2 фоизни ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб бу кўрсаткич кунига қарийб 1 миллион баррелгача ўсиб, 20 фоиздан ошган.
Шунингдек, Янги Деҳли Ғарб томонидан Россия нефт нархига қўйилган чекловни қўллаб-қувватламаган. Республика нефт ва газ вазири Ҳардип Сингх Пури эса нефт ҳеч бир давлатнинг белгисига эга эмаслиги ва Ҳиндистон ўзининг энергетик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустақил сиёсат олиб боришда давом этишини айтган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси