Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
16 Июнь 2020
5232Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғи билан Шуҳрат Сатторов Республика таълим маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Шуҳрат Сатторов 2020 йилнинг февраль ойидан бери мазкур марказда директор ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шуҳрат Сатторов 2004-2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика, 2008-2009 йилларда Пуна университетининг (Ҳиндистон) Оммавий алоқалар ва журналистика факультетида таҳсил олган.
2018-2020 йилларда Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида Давлат, бизнес ва тадбиркорлик факультетида магистратура йўналишини тамомлаган.
LiveБарчаси