Реппер Канье Уэст Америка президентлиги учун номзодини қўяди
Олам
−
21 Ноябрь 2022
5212Америкалик таниқли реппер Канье Уэст Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун 2024 йили бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Канье Уэст Америкада яхшигина машҳурликка эга. Уни Тwitter'да 32 миллион ва Instagram'да 18 миллион фойдаланувчи кузатиб боради.
Уэстнинг баҳсли чиқишлари сабабли Тwitter'даги саҳифаси блокланган эди. Аммо 2022 йилнинг 8 октябрь куни реппернинг аккаунти қайта тикланди. Бу пайтда унинг яқин дўсти Илон Маск ҳали Тwitter'га расман директор бўлмаган эди ва у Каньенинг Тwitter'га қайтганидан хурсандлигини билдирган.
Канье Уэст машҳурлигига яна бир сабаб у таниқли модел Ким Кардашианнинг турмуш ўртоғи бўлган. 2021 йилнинг 19 февралида юлдузли жуфтлик ажрашишга қарор қилган.
У мусиқачи сифатида қанчалик машҳур бўлмасин америкаликлар уни сиёсатчи сифатида жиддий қабул қилмайди. Буни 2020 йилги президентлик сайловидаги натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Ўшанда Канье 12 та штатдаги сайловчиларнинг 57 мингта овозига эга бўлган ва мағлубиятга учраган.
Аввалроқ, собиқ Президент Дональд Трамп ҳам 2024 йилги сайловларда иштирок этишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь