Ренату Саншешнинг ПСЖда қанча маош олиши маълум қилинди

Спорт 2064
image

Португалия терма жамоаси ва “Лилль” клуби футболчиси Ренату Саншеш ПСЖ сафига кўчиб ўтади. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли португалиялик футболчи Париж клуби билан йилига 5 миллион евро маош ва бонуслар бўйича келишувга эришди. Эндиликда ушбу трансфер масаласида “Лилль” раҳбарияти билан келишиш қолди, холос. Бу билан футболчининг агенти шуғулланади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Ренату Саншеш Франция чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 3.2
t
×