Рекорд: Германияда ҳар куни 1200 га яқин одам коронавирусдан вафот этмоқда

Олам 7212
image

Германияда коронавирус туфайли ўлим сони кунига 1188 нафарга етган. Бу ушбу мамлакатда бутун пандемия даври учун максимал кўрсаткичдир. Роберт Коч институтининг бугун, 8 январь куни берган маълумотларига кўра, 24 соат ичида юқтириш ҳолатлари 31 849 тани ташкил этган.

Институт веб-сайтида ушбу статистика тўлиқ кўрсаткичга эга эмаслиги айтилган, чунки мамлакатда таътил кунлари муносабати билан тест синовлари камроқ ўтказилган ва барча ҳолатлар қайд этилмаган.

Ўлим ҳолатлари бўйича аввалги рекорд ўтган йилнинг декабрь ойида қайд жтилганди. Ўшанда бир кунда 1129 киши коронавирудан вафот этган.

Пандемия бошланганидан буён Германияда 1 миллион 869 306 кишининг коронавирус юқтиргани аниқланди. Ушба дард билан касалланган 39 258 бемор вафот этган.

2020 йилнинг 16 декабридан буён Германияда кучайтирилган карантин чоралари амал қилмоқда. Чакана савдо шохобчалари ёпиқ. Озиқ-овқат, маиший маҳсулотлар ва ҳаётий муҳим маҳсулотлар сотиладиган баъзи бошқа дўконлар хизмат кўрсатмоқда. Сартарошхона, музей, театр, гўзаллик салонлари ишламаяпти, мактаб ўқувчилари масофадан туриб ўқимоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 266
Рейтинг: 2.9
t
×