“Реклама тўғрисида”ги янги қонун тайёрланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутатлари томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситалари орқали рекламани тарқатиш соҳасида тўғридан-тўғри амал қилувчи, замонавий талабларга жавоб берадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Унга мувофиқ, рекламани оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш, тарқатиш, жойлаштириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масаласи янада такомиллаштирилмоқда.

Амалдаги қонуннинг нормалари сезиларли даражада эскирганини, замонавий реклама бозори талабларига жавоб бермаслигини таъкидлади. Қатнашчиларнинг фикрича, унда электрон тижоратда товар (хизмат)ларни реклама қилишга нисбатан талабларни белгиловчи қоидалар мавжуд эмас, шунингдек, товарларнинг харидини рағбатлантирувчи тадбирларни реклама қилиш тартибга солинмаган. 

Қонунда товарларнинг бозорда харидоргрлигини оширишнинг кенг усулларидан бири реклама акцияси тушунчаси ва уни ўтказиш тартиби назарда тутилмаган. Дори воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг рекламаси тўғрисидаги нормаларни янада такомиллаштириш зарурати мавжуд. 

Унга мувофиқ, рекламани оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш, тарқатиш, жойлаштириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масаласи янада такомиллаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг