Рефередумда қанча фуқаро рўйхатга киритилгани маълум қилинди
Жамият
−
30 Апрель 2023
6943Референдумда овоз бериш учун сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар фуқаро киритилган. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтаётган брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, республикада фуқаролар учун референдумда овоз бериш учун 10 703 та сайлов участкаси таёрланган. Ўзбекистоннинг 39 та давлатда хорижий мамлакатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 55 та референдум участкалари мавжуд.
Референдумда овоз бериш биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Хитой, Ҳиндистондаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган референдум участкаларида бошланди.
Хорижий давлатларда тузилган 55 та референдум участкаларида овоз берувчилар рўйхатига жами 307 минг 895 нафар фуқаро киритилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 апрелидан 26 апрелига қадар референдумда муддатидан олдин овоз беришда жами 611 минг 320 нафар фуқаро қатнашди.
Шунингдек, айрим фуқаролар соғлигидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра референдумда қатнашолмаса, фуқаронинг илтимосига кўра кўчма овоз бериш қутилари олиб борилади. Бундай фуқаролар турган жойида овоз бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Конституцияси бўйича референдум учун овоз бериш бўлиб ўтмоқда. Референдумда жорий йилнинг 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.
LiveБарчаси