“Реал” етакчиси Эль-класикони ўтказиб юбориши мумкин
Спорт
−
05 Октябрь 2022
3025Мадриднинг “Реал” клуби посбони Тибо Куртуа жароҳати сабаб “қаймоқранглилар”нинг “Барселона”га қарши ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.
Халқаро танаффусда жароҳат олган бельгиялик дарвозабон “қироллик клуби”нинг “Осасуна”га қарши ўйинида майдонга туша олмади. Куртуа бугун Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида “Реал”нинг “Шахтёр”га қарши ўйинида ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.
“Mundo Deportivo” хабарига кўра, Куртуанинг аниқ тикланиш вақти номаълум, шу сабабли унинг 16 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида.
Жорий мавсумда Тибо умумий 9 та ўйин ўтказиб, уларнинг 3 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Шаҳзод Шукуров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь