“Реал” ё ПСЖ? Мбаппе якуний қарорини қабул қилди
Спорт
−
28 Февраль 2022
11377ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе француз клубини тарк этмоқчи. Футболчи фаолиятини “Реал”да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда испан матбуоти хабар бермоқда.
Энди ПСЖ Мбаппе билан янги шартнома имзолаш имкониятига эга эмас. Қайд этилишича, Килиан жамоада мавсумнинг қолган қисмини юқори савияда ўтказишни ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни мақсад қилган.
Маълумот учун, 23 ёшли франциялик юлдуз жорий мавсумда ПСЖ билан Лига 1 нинг 24 та ўйинида майдонга тушиб 14 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Бундан ташқари Мбаппенинг ҳисобида Чемпионлар лигасининг 7 та ўйинида 5 та гол ва 6 та голли узатма ҳам бор.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси