“Реал” ўз футболчисидан воз кечишга қарор қилди

Спорт 2433
image

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер ойнаси вақтида бельгиялик яримҳимоячи Эден Азар билан хайрлашмоқчи. “Еuro-football” нашрининг хабар беришича, “қироллик клуби” раҳбарияти ва мураббийлар штаби футболчига ортиқ ишонмайди. Шу сабаб, мадридликлар Эденнинг трансфер нархини пасайтирмоқчи. 

Манбада айтилишича, “Реал” аллақачон Азар хизматларини бир қатор гранд клубларига таклиф қилган, бироқ ушбу жамоалардан фақатгина биттаси бельгияликнинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Бу –Туриннинг “Ювентус” клуби. 

Маълум бўлишича, “кекса синьора” яримҳимоячининг трансферини тўлиқ амалга оширишга тайёр эмас. Туринликлар Азарни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишни мўлжалламоқда.

Transfermarkt портали Эденнинг ҳозирги нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар Испания Ла Лигасининг 2021/22 йилги мавсумида 9 та учрашувда майдонга тушган. Азар мадридликлар сафига 2019 йилда Лондоннинг “Челси” клубидан 115 миллион евро эвазига қўшилган эди.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×